АГРОНОМлар диққатига!

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА МАЛАКАЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МУТАХАССИСЛАРИНИ ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

Қишлоқ хўжалиги соҳасида билим, амалий тажриба ва натижага эга мутахассислар учун доимий иш ўринларини таклиф қиламиз.

Қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар керак:

Боғчилик

Пахтачилик

Шоличилик

Ғаллачилик

Сабзавотчилик

Балиқчилик

Чорвачилик

БИЗ КИМЛАРНИ ИЗЛАЯПМИЗ?

Ўз йўналишини мукаммал биладиган, амалий тажрибага эга, замонавий усулларни қўллай оладиган ҳамда ҳосилдорлик ва самарадорликни ошириш бўйича аниқ натижа кўрсата оладиган масъулиятли мутахассисларни излаяпмиз.

ИШ ҲАҚИ ВА БАНДЛИК

Иш ҳақи: 5 000 000 дан 13 000 000 сўмгача.

Маош миқдори мутахассиснинг билими, тажрибаси, малакаси ва амалда кўрсатадиган натижаларига қараб белгиланади.

Доимий ва барқарор иш.

Яхши натижа кўрсатган мутахассиснинг меҳнати муносиб баҳоланади.

Узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш имконияти мавжуд.

БОШҚА ВИЛОЯТДАН КЕЛАДИГАН МУТАХАССИСЛАР УЧУН

Хоразм вилоятидан ташқарида яшайдиган малакали мутахассисларни ҳам ишга таклиф қиламиз.

Бошқа вилоятдан келадиган мутахассис яшаш учун алоҳида, барча зарур шароитларга эга уй-жой билан таъминланади.

Агар оилангиз билан кўчиб келишни истасангиз, оилангиз билан қулай яшашингиз учун зарур шароитларни яратиб берамиз.

Ишга келишдан олдин сизга ажратиладиган уй-жойнинг фото ва видеоларини масофадан туриб кўришингиз мумкин. Агар яшаш учун қўшимча шароитлар зарур бўлса, уларни ҳам имконият доирасида таъминлаб берамиз.

ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН ҲАМ ШАРОИТЛАР МАВЖУД

Агар ишлаш учун оилангиз билан Хоразмга кўчиб келсангиз, турмуш ўртоғингиз учун ҳам иш ўрни таклиф қилиш имконияти мавжуд.

Ошпазлик касби бўйича иш ўрни ва малака ҳамда тажрибасига қараб 3 000 000 дан 5 000 000 сўмгача ойлик иш ҳақи таклиф қилинади.

Фарзандларингизнинг таълими ҳам эътибордан четда қолмайди. Мактаб ёшидаги фарзандларингизни мактабга, кичик ёшдаги фарзандларингизни эса мактабгача таълим муассасасига, яъни боғчага жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилади.

Мақсадимиз бошқа вилоятдан келган мутахассиснинг нафақат ишлаши, балки оиласи билан биргаликда қулай ва барқарор яшаши учун ҳам зарур шароитларни яратишдир.

МАЛАКА ОШИРИШ ВА ЎҚИШ ИМКОНИЯТИ

Биз фақат тайёр мутахассисни ишга олиш эмас, балки унинг келгусида янада кучли мутахассис бўлиб ривожланишидан ҳам манфаатдормиз.

Агар фаолиятингиз бўйича янги технологияларни ўрганиш, малака ошириш ёки амалий тажриба олиш зарур бўлса, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ёки хорижий давлатларда тегишли ўқув ва амалий дастурларда қатнашишингиз учун зарур харажатларни корхона томонидан қоплаш имконияти мавжуд.

Бизнинг мақсадимиз мутахассис билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш, унинг билим ва тажрибасини ошириш ҳамда эришилган натижани муносиб рағбатлантириш.

Иш жойи: Хоразм вилояти.

Биз учун фақат диплом эмас, энг аввало билим, амалий тажриба, масъулият ва реал натижа муҳим.

Агар сиз юқоридаги йўналишлардан бирида тажрибали мутахассис бўлсангиз ёки ўз билимиңиз билан юқори натижа кўрсата олишингизга ишонсангиз, биз билан боғланинг.

Телефон: +998 99 960 00 77

Телеграм: +998 99 960 00 77

Kategoriya: Boshqa | Joylashuv: Urganch, Xorazm viloyati, Oʻzbekiston

Aloqa: +998999600077

Boshqa — boshqa e'lonlar

Sana:

Kelishilgan holda

Sotuvchidan so'rang

Seller
Reyting yo'q

Joylashtirilgan hudud

Manzil

Manzil ko'rsatilmagan

Xarita yuklanmoqda...

Ushbu e'londa biror muammo topdingizmi?

E'lon IDsi: #

Qo‘ng‘iroq qilish
Qidirish

Istagan e'lonni qidiring

Kamida 3 ta belgi yozing — natijalar pastda chiqadi.